Хизматлар ҳақида маълумотнома
     “FMD Group” Ўзбекистон тадбиркорларининг талабларига асосан, жаҳонда бренди билан тан олинган, мувофиқ замонавий ишлаб чиқариш линияларини ўрганиш ва ўзлаштиришда уларга энг яқин ҳамкор сифатида ўз хизматларини таклиф этади.
    Асосий фаолият соҳамиз озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 
    Мижозларга кўрсатиладиган асосий хизматлар рўйхати:
Хизматлар тури Тўлов қиймати, АҚШ долл.*
1.   Таҳлилий тадқиқот линиялар ва ишлаб чиқарувчи компаниялар бўйича;   Аниқланган нисбатан энг муносиб мос таклифларни тақдим қилиш;  
2. Линиянинг ишлаш технологияси ва тамойиллари  
3. Тўловлар, лизинг, конвертация ҳақида қўшимча маълумотлар  
4. Логистика - олиб келтириш ва импорт-божхона расмийлаштириш жараёнлари  
5. Чет элга чиқиш жараёнида музокаралар олиб бориш, шартнома имзолашда ёрдамлашиш, чет элда таржимонлик қилиб бериш каби хизматлар  
6. Линия ўрнатилгандан кейинги техник хизмат  
* Харид шартнома имзоланган тақдирда, 1. да кўрсатилган тегишли фоиздан ташқари юқорида санаб ўтилган олдиндан тўловларнинг барчаси қайтариб берилади.
7. Маркетинг тадқиқоти  
Стандарт хизматлар учун хизмат кўрсатиш – 30 иш куни давомида. Лойиҳа мураккаблигига қараб тадқиқот муддати келишиб олиниши мумкин. Компания бу муддатда келишилган хизматларни бажаришни ўз зиммасига олади.
Тезкор хизматлар учун тўлов ҳаққи зарурият ва лойиҳа мураккаблигига қараб 50% дан 100% гача олинади.
Таржима қилиш: техник тавсифномалар, контракт ва шу билан боғлиқ ҳужжатлар тўлов - 4 АҚШ долл./ вароғига.
Линия сотиб олишда хорижий ишлаб чиқарувчи билан харид қилаётган тадбиркор ўртасида тўғридан-тўғри - бевосита шартнома тузилади.
* Тўлов 100% олдиндан, пул ўтказиш йўли билан миллий валютада, МБнинг ўша кундаги сўмнинг АҚШ долл.ларига нисбати олинади.
** Чет элга бориш билан боғлиқ бўлган барча ҳаражатлар (виза, авиа-билет, турар-жой, озиқ-овқат, ички транспорт) буюртмачи томонидан қопланади.